ПАХТА ХОМАШЁСИНИ ЖИНЛАШГА ТАЙЁРЛАШДА ТАЪМИНЛАГИЧ ТОЗАЛАШ ЗОНАСИНИНГ КОНСТРУКТИВ ПАРАМЕТРЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Keywords:
пахта хомашёси, аррали жин, таъминлагич, таъминлаш валиги, қозиқли барабан, тўрли юза, тозалаш зонаси, тозалаш ёйи, ифлослик, тозалаш самарадорлиги.Abstract
Мақолада пахта хомашёсини аррали жиннинг ишчи камерасига узатишдан олдин уни майда ифлосликлардан қўшимча тозалаш жараёнини такомиллаштириш масаласи тадқиқ этилган. Пахта хомашёсини жинлашга тайёрлаш жараёнида таъминлаш қурилмаси муҳим технологик узеллардан бири бўлиб, унинг ишлаш самарадорлиги кейинги жараёнларнинг барқарорлигига таъсир кўрсатади. Амалдаги таъминлагичларда қозиқли барабан остида жойлашган тўрли юза тешикларининг барабан ўқига параллел йўналишда жойлаштирилиши пахта хомашёсининг тозалаш зонасидаги ҳаракати давомида ифлосликларни ажратиш имкониятини чеклаши мумкин. Шунинг учун тўрли юза конструкциясини такомиллаштириш, хусусан, тешикларни тозалаш ёйи бўйлаб турли бурчакларда жойлаштириш таклиф этилди. Тадқиқотда тўрли юзани учта участкадан ташкил этиб, улардаги тешикларни қозиқли барабан ўқига нисбатан мос равишда 20°, 15° ва 10° бурчакларда жойлаштириш варианти асосланди.
References
1. Жабборов Ғ.Ж. ва бошқ. Чигитли пахтани дастлабки ишлаш технологияси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1987. – 326 б.
2. Пахтани дастлабки ишлаш бўйича справочник. Т.М. Кулиевнинг умумий таҳрири остида. – Тошкент, 2019. – 482 б.
3. Сайфуллаев С.С., Раджабов О.Н. Основы совершенствования питателя пильного джина с целью повышения очистительного эффекта // Молодой ученый. – 2016. – №10 (114).
4. Erdonov A.M., Rasulov R.K., Axmedov K.A. Separation of Impurities from Raw Cotton // Russian Engineering Research. – 2024. – Vol. 44, Issue 7. – P. 924–927. DOI: 10.3103/S1068798X24701594.





